Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Франция, Монако ва Андоррада бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига
2020-03-17 | Жамият
2020 йил 17 март куни Ўзбекистоннинг Франциядаги Элчихонаси ўз консуллик округи ҳудудидаги ватандошларига ватанга қайтишни истаганлар тўғрисида маълумот тўплаш бошланганлиги тўғрисида мурожаат қилган.
Шу муносабат билан, Элчихона қизиқиш билдирган Ўзбекистон фуқароларидан қуйидаги маълумотларни дипломатик ваколатхонасига covid2019@ouzbekistan.fr электрон почтасига юборишни сўради.
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг нусхаси.
2. Ҳозирги вақтда бўлиб турган манзилингиз тўғрисида маълумот.
3. “Uzbekistan Airways” АЖнинг Тошкент шаҳрига рейси учун амалдаги чипта нусхаси (мавжуд бўлса).
Чартер рейси вақти ва парвоз шартлари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча тарзда етказилади.
Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Элчихонаси тезкор штаби аъзолари билан боғланиш маълумотлари:
Беҳзод Пайгамов, иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, тел.: +33 1 53 30 03 51;
Фурқат Қодиров, сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи, тел.: +33 1 87 86 64 91;
Муҳиддин Хашимов, биринчи котиб, тел.: +33 1 87 86 64 92;
Ҳамиджон Хошимов, консул, тел.: +33 1 53 30 03 55;
Жамшид Саидазимов, биринчи котиб, тел.: +33 1 53 30 03 64;
Мумин Тўраев, иккинчи котиб, тел.: +33 1 53 30 03 56;
Шавкат Тошев, учинчи котиб, тел.: +33 1 53 30 03 54;
Сардор Салимов, атташе, тел.: +33 1 87 86 64 90;
Отабек Унгбаев, “Uzbekistan Airways” АЖнинг Париждаги вакили, тел.: +33 1 45 22 45 50; электрон почта: partohy@hotmail.com;
Электрон почта: covid2019@ouzbekistan.fr
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги