Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия органлари коронавирусга қарши қандай курашмоқда?

2020-03-18 | Соғлиқни сақлаш

Мамлакатимизда коронавирусдан огоҳлик эълон қилинган ушбу кунларда адлия органлари ва муассасаларида ҳам вирусга қарши кураш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Чунки адлия ташкилотлари аҳоли билан фаол мулоқот қиладиган органлардан ҳисобланиб, айрим таркибий тизимлар, хусусан, давлат хизматлари марказлари, нотариат идораларида аҳоли кўп тўпланиши, шунингдек, адлия бўлимларида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда бевосита мулоқот қилиш эҳтиёжи мавжудлиги ушбу чора-тадбирларни тақозо қилмоқда.

Биринчи навбатда, одам кўп тўпланадиган жойларда вирусдан ҳимояланиш тадбирлари ишлаб чиқилди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги 11 та Давлат хизматлари марказларида Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази мутахассисларини жалб қилган ҳолда профилактик дизинфекция ишлари амалга оширилди. Ходимлар тиббиёт ниқоблари ва зарур гигиена воситалари билан таъминланди, келувчиларга ҳам дезинфекцияловчи гел, спирт ва тиббиёт ниқоблари таклиф қилинмоқда.

ДХМларга бевосита мурожаат қилувчилар сонини камайтириш учун хизматларни онлайн олиш мумкинлиги фуқароларга тавсия қилинмоқда. Бунинг учун my.gov.uz сайтидан фойдаланиш мумкин. Айрим хизматларни олишда (масалан, СТИР рақами ҳақидаги маълумотномани) электрон рақамли имзо ҳам талаб қилинмайди.

Бундан ташқари, адлия органларига фуқаролар мурожаатини “call-center” ёки виртуал тарзда, яъни сайт орқали амалга ошириш мумкинлиги эслатилмоқда. Бевосита ўзи мурожаат қилган фуқаролар билан тиббий ниқоб таққан ҳолда мулоқот қилинмоқда.

Шунингдек:

- вирусга қарши тарғибот чоралари кучайтирилди. Хусусан, бу борадаги тавсияларни, инфекция аломатлари ва унга қарши чоралар ҳақидаги инфографикаларни алоҳида плакатларда иш жойларида кўзга кўринарли жойларда осиб қўйилди;

- адлия органлари ва муассасалари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказилиши вақтинчалик тўхтатилди;

- ҳужжатлар билан ишлашда имкон қадар масофадан туриб (локал тармоқ, ижтимоий тармоқ орқали) ишлаш йўлга қўйилди;

- карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган, одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар борлиги ҳақида тарғибот қилиш йўлга қўйилди;

- иш жойлари, шу жумладан давлат хизматлари марказларида биноларни дезинфекция қилиш чора-тадбирлари амалга оширилди.

Бундан ташқари,

- ходимларнинг меҳнат қилиш, дам олиш тартибига доир санитария ва гигиена нормативларига риоя этиш ишлари қаттиқ назорат остига олинди;

- айрим шахслар вақтинча ишдан четлаштирилди (больничний);

- меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларни бузганликда айбдор ходимлар интизомий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Адлия органлари ва муассасаларида коронавирусга қарши юқори даражада огоҳлик режими давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться