Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Коронавирус бўйича Ўзбекистонда ​бир қатор профилактик чекловлар жорий этилди

2020-03-18 | Соғлиқни сақлаш

  • Барча даволаш-профилактика муассасаларида COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича чеклов ўрнатилади;
  • беморларни кўргани келган ва бошқа бегона шахсларни даволаш-профилактика муассасаларига кириши, беморларни ташхисот-даволаш ишларига боғлиқ бўлмаган шахслар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишлари тақиқланади; 
  • даволаш-профилактика муассасаларига келаётган беморларни тана ҳароратини ўлчаш, эпидемиологик суриштирув ва коронавирус белгиларига текшириб фильтрдан ўтказиш ташкил этилади;
  • даволаш-профилактика муассасаларига кириш ва чиқишни қатъий тартиб асосида амалга оширилиши ва ички ишлар бошқармаларини жалб этган ҳолда муассасани периметри бўйлаб куну-тун қўриқланиши жорий этилади; 
  • Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳузуридаги вирусология лабораторияси COVID-19 коронавирус инфекциясига лаборатория таҳлилларини ўтказиш миллий референс лабораторияси деб белгиланади ҳамда Вирусология илмий-тадқиқот институти ва ҳудудий СЭОМ вирусология лабораторияларида ўтказилган таҳлиллар мусбат натижа берган ҳолларда миллий референс лабораториясида қайта текширувдан ўтказилиб, унинг натижасига асосан якуний ташхис қўйиш амалиёти жорий этилади;
  • бемор ва унинг оила аъзолари, бемор билан мулоқотда бўлганларнинг шахсий маълумотлари сир сақланиши бўйича қатъий назорат ўрнатилади;
  • эпидемик вазият нохуш бўлган ҳудудлардан келган шахслар ҳамда улар билан мулоқотда бўлганларни касалликка лабораторияда текшириш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларида кириш-чиқиш тартиби бўлган алоҳида махсус намуна олиш ва кутиш хоналари ташкил этилади, бунда, таҳлил натижаси чиққунга қадар беморларни юз ниқобини таққан ҳолда кутиб туришлари жорий этилади​​.
     

Манба: ЎзА

Поделиться