Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қисқа рақамли 1003 Call-марказига шу вақтгача 70 мингга яқин мурожаат келиб тушган

2020-03-18 | Соғлиқни сақлаш

Аввал хабар қилганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилган эди. Фуқароларимиз ушбу рақамга қўнғироқ қилиб, коронавирус инфекцияси ёки ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги билан боғлиқ саволларига мутахассислардан тиббий асосланган жавоблар ва тавсиялар олишмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Call-марказ туну кун фаолият кўрсатмоқда. Унда 200 нафардан ортиқ профессор ўқитувчилар, шифокорлар 4 сменада узлуксиз фуқароларнинг мурожаатларига жавоб беришмоқда.

Жорий йилнинг 15 март куни соат 21:00 да ишга тушган Call-марказга бугун, 18 март соат 13:00 гача 69 212 та қўнғироқ келиб тушган.

– Энг кўп берилаётган саволларга эътибор берадиган бўлсак, биринчи кунлари аҳоли коронавирус инфекцияси, унинг юқиш йўллари ва белгилари, профилактика қоидаларини билиш учун мурожаат қилишганди, – дейди Тошкент педиатрия тиббиёт институти проректори Суръат Гулямов. – Уч кун давомида оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрлари орқали бу каби масалалар кенг тарғиб қилингани, аҳолининг хабардорлиги анча ошганлиги боис бугунга келиб, юқоридаги саволлар анча камайди. Энди кўпинча муайян вазиятга оид саволлар берилиши кузатилмоқда.

Ўз ўрнида айтиб ўтиш жоизки, операторларга тонги вақтда болалар, кечки пайт эса эркаклар ҳазиллашиб телефон қилиш ҳоллари ҳам учрамоқда. Call-марказнинг қоидасига кўра, ким бўлишидан қатъий назар, операторлар барчанинг саволларига жавоб бериши шарт. Ваҳоланки, айни шу пайтда ҳазилкаш фуқаролар сабаб ҳақиқатан ҳам ёрдам ва тавсияга муҳтож фуқаролар қўнғироқ қилиб, туша олмасликлари мумкин. Шунинг учун фуқароларимиздан 1003 қисқа рақамига зарурат бўлгандагина телефон қилишларини сўраб қоламиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться