Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талабаларни ўз яшаш манзилларига бепул элтиб қўйиш бўйича хайрия акцияси ўтказилди

2020-03-19 | Жамият

18 март куни Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари ташаббуси билан мазкур вилоятлардан келиб Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талабаларни ўз яшаш манзилларига бепул элтиб қўйиш бўйича хайрия акцияси ўтказилди.

Акция доирасида Қашқадарё вилоятидан 22 та автобус ва 150 дан ортиқ енгил автомашиналар, Самарқанд вилоятидан эса 6 та автобус ва 20 дан ортиқ енгил автомашиналар жалб этилди.

– Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабаларга таътил берилиши муносабати билан баъзи ноқонуний киракашлар томонидан йўл ҳақлари сунъий равишда ошириб юборилди. Бу эса талабаларнинг ўз манзилларига етиб олишларида қийинчиликларни юзага келтирди. Шу сабабли, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят транспорт бошқармаси ҳамкорликда мазкур акцияни ташкиллаштирди. Акция доирасида 22 та автобус, 4 та микроавтобус ва 150 тадан ортиқ енгил автомобиллар Тошкентга етиб келди. Мазкур транспорт воситалари вилоятдаги туманлар бўйича тақсимланган. Мазкур автокарвон йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари кузатувида вилоятимизга етиб боради ва у ердан ўзимиз талабаларнинг ўз яшаш манзилларига етиб олишларини таъминлаймиз, – деди вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шерзод Норбобоев.

Қашқадарё вилоятидан келган талабаларни ўз манзилларига элтиб қўйиш учун Тошкентга келган автокарвон “Ёшлик” талабалар шаҳарчасида тўпланган бўлса, Самарқанддан келган талабалар “Тошкент” автовокзалидан ўз манзилларига жўнаб кетишди.

– Қашқадарё вилоятидаги “Нурафшон” МЧЖ таркибида халққа хизмат қиламан. Мана шундай акция ўтказилаётганини эшитиб, мен ҳам Тошкентга келдим. Насиб қилса, 6 нафар талабани Қашқадарё вилоятига бепул олиб қайтмоқчиман. Ушбу касбда 25 йиллик тажрибам бўлгани сабабли, раҳбарият ҳам бу қароримни қўллаб-қувватлади. Очиғи, бундай акциялар орқали халқимизнинг бирдамлиги синовдан ўтказилади. Шахсан мен бу каби акциялар 1 ой давом этса ҳам қатнашишга тайёрман, – дейди Қашқадарё вилоятидан келган кўнгилли ҳайдовчилардан бири.

Қайд этиш лозим, Тошкент шаҳрига вилоятлардан келиб таҳсил олаётган талабаларни кузатиш ишлари шу билан якунланди. 19 мартдан бошлаб, талабалар турар жойлари тўлиқ ёпилиб, дизинфекция ишлари бошланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться