Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Витилигони даволаш усули

2020-03-19 | Фан

Витилиго (тери касаллиги) - терининг маълум жойларида пигмент меланинининг йўқолиши билан ифодаланган пигментация бузилиши. Терида баъзи доривор ва кимёвий моддаларнинг, нейротрофик, нейроендокрин ва меланогенезнинг аутоиммун омиллари таъсирида, шунингдек терида яллиғланиш ва некротик жараёнлардан кейин пайдо бўлувчи касаллик. Витилигога мойиллик ирсий келиб чиқиш эҳтимолига эга.

Ихтиро тиббиётга, хусусан дерматологияга тегишли ва витилиго касалига чалинган беморларда физиотерапия учун ишлатилиши мумкин.

Сўнгги пайтларда дунёда аҳоли орасида, айниқса, болаларда витилиго касаллигининг барқарор ўсиши кузатилмоқда. Ушбу патологиядан азият чекадиганларнинг терисидаги косметик нуқсон, касаллик мултифакторлиги касалликнинг кечишини кучайтириб, янги зарарланиш ўчоқлари пайдо бўлиши, витилигиноз жараёнининг янада кенг тарқалиши орқали беморларнинг ҳаёт сифатини пасайтиради.

Витилиго ўчоқларининг ривожланишига ёрдам берадиган омиллар жуда кўп бўлиб, жумладан, иммунитет мувозанати, нейроендокринопатия, метаболик касалликлар, танадаги биокимёвий кўрсаткичларнинг баъзи қисмлари бузилиши, шунингдек витилиго касалларида терида ва танадаги сочларда микро ва макро элементлар таркибинниг бузилиши каби сабабларни кўрсатиш мумкин.

Витилигинозли ўчоғниниг ривожланишида меланин таркибидаги миқдорий ўзгаришлар, тери фосфолипидларининг сифат ва миқдорий таркиби, молекуляр O2 ва тирозиназа ферменти фаоллигининг пасайиши фонида баъзи элементларнинг ўзгариши бош сабаб бўлади. Меланиннинг тўпланиб таъсир кўрсатувчи издошлари (фенолик бирикмалар) меланоцитларни йўқ қилади.

Натижада терида простагландинлар, катехоламинлар, лизоцим, лизоцомал ферментларни ва бошқаларни чиқарадиган Лангерганс ҳужайралари билан алмашиниш содир бўлади.

Лангерганс ҳужайраларининг юқори фаоллиги - зарарланиш ўчоғида меланоцитларнинг ўлимига олиб келувчи ва атрофдаги теридан меланоцитларнинг кириб келишига тўсқинлик қилувчи салбий омилдир.

Витилиго ривожланишининг патогенетик жиҳатларини ва кўплаб терапия усулларини ишлаб чиқишни ўрганишга қарамай, витилигони даволаш муаммоси ҳалигача долзарб бўлиб қолмоқда. Витилиго терапияси Б, А, Э витаминли терапия, физиотерапевтик муолажалар (УФО терапияси, ПУВА терапияси) билан биргаликда тизимли ва маҳаллий таъсирга эга фотосенсибилизаторларни тайинлашга асосланган терапевтик тадбирларга комплекс ёндашув билан тавсифланади.

Ихтиро олдига қўйилган вазифа "Липовитилин" препарати билан биргаликда физиотерапевтик терапия усулининг самарадорлигини оширишдан иборат.

Витилигони даволаш учун псораленнинг 0,1 фоизли алкоголли эритмаси билан фотокимотерапияни кунига бир маротаба ўтказиш, муолажадан 2 соат ўтгач суберитемик дозада УВ нурланиш ўтказиш, шунингдек, диаметри 6-7 см дан катта бўлган касаллик кузатилганда қўшимча тарзда кунига 10-15 мартадан "Липовитилинли" электрофорез муолажаси қилинади. Агар жароҳат диаметри 6-7 см дан кичик бўлса, "Липовитилин" ултратовуш массажи кунига 10-15 тадан 2-3 дақиқа давомида амалга оширилади.

Қиёсий таҳлил шуни кўрсатадики, витилиго билан оғриган беморларда физиотерапевтик муолажанинг ташқи усули сифатида “Липовитилин" (дока мато билан 6-8 қатламда намлаш орқали) билан диаметри 7-8 см дан каттароқ касаллик тарқалган жойларга электрофорез билан кунлик йўриқнома асосида 10-15 марта муолажа қилиниши юқори самара кўрсатди.

Ихтиро учун ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт марказига “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра IAP 06131 рақамли патент берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться