Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети ўз ходимларни масофадан туриб ишлашга ва шу қаторда талабаларга онлайн таълим бериш платформасини синовдан ўтказмоқда
2020-03-19 | Таълим
Университетнинг в.б ректори М. Джалаловнинг буйруғи билан университет ходимларининг 70% масофадан туриб ишлашга ўтказилди ва шу қаторда катта ёшдаги ходимлар пуллик таътилга жўнатилди. Университет раҳбари таъкидлаганидек, бугунги кунда ҳар бир инсон учун интернет жуда қулай шароитлар яратиб берганини ҳисобга олган ҳолда университетимиз ҳодимларини масофадан туриб ишлашлари барча учун қулай ва хафсиздир.
Бундан ташқари, Университет маъмурияти бугунги кунда талабаларни онлайн ўқитиш платформасини синовдан ўтказмоқда. 16-мартдан барча ўқув муассасаларида карантин эълон қилинганлиги сабабли барча талабалар ўз туман ва вилоятларига жўнаб кетишди.
12 апрелга мўлжалланган биринчи имтиҳон, белгиланган ҳолатлар туфайли кириш имтиҳонлари 25 апрель («компютер ва дастурий инжиниринг» факултети учун) ва 26 апрель («логистика»факултети учун) га ўтказилди. Онлайн рўйхатдан ўтиш 10-апрелгача узайтирилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги