Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан учрашув

2021-10-08 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 7 октябрь санасида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Zsuzsanna Hargitai билан учрашув ўтказди.

Учрашувда, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги раҳбари Alkis Drakinos, YTTBнинг Яшил иқтисодиёт бўйича бошқарувчи директори Genri Boyd-Karpenter ҳамда Давлат хусусий шериклигини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Нодир Нуритдинов иштирок этдилар.

Учрашув давомида томонлар яшил иқтисодиётга ўтиш истиқболлари, иқтисодиётни декарбонизация қилиш, қайта тикланадиган ресурслардан, хусусан, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш, шамол, қуёш энергиялари, электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомобиллар ишлаб чиқариш каби масалаларни муҳокама қилдилар.

Шунингдек, томонлар иқтисодий ўсиш жараёнлари, макроиқтисодий барқарорлик, камбағалликни қисқартириш, аҳоли яшаш шароитларини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳалари, мис саноатида амалга ошириладиган дастурлар, хизматлар соҳаси, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш борасида фикр алмашдилар.
Учрашув сўнггида томонлар келгусидаги манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться