Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаш вазирлар учрашувида иштирок этиши ҳақида
2021-10-11 | Сиёсат
2021 йил 11-12 октябрь кунлари Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегатсияси Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг VI учрашувида иштирок этади.
Мажлисда минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият, жумладан, гуманитар инқирозни олдини олиш мақсадида Афғонистон халқига ёрдам кўрсатиш имкониятларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги