Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кванжу шаҳрида ватандошлар иштирокида Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

2021-10-07 | Сайлов

Жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик ишлари доирасида Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан 18-Кванжу сайлов участкасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда элчихона, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси ҳузурида ташкил этилган сайлов комиссияси аъзолари ҳамда бу ерда доимий ва вақтинча истиқомат қилаётган фаол ватандошлар ҳозир бўлди.
 
Давра суҳбатида мамлакатимизда ушбу муҳим сиёсий жараённи ташкил этиш бўйича кўрилаётган тайёргарлик ишлари, элчихона ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида фуқароларимизнинг овоз бериши учун яратилаётган шарт-шароитлар, муддатидан олдин овоз бериш тартибининг ташкилий жиҳатлари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси, давлат раҳбарлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари, миллий қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
 
18-сайлов участкаси вакиллари томонидан Ўзбекистон Конститутсияси, Сайлов кодекси, янги чоп этилган ўқув қўлланмалари, сайловга оид қонун ҳужжатлари тўплами сайлов участкасида мавжудлиги таъкидлангани баробарида барча намунадаги баннер, стенд ва пешлавҳалар ҳамда Президентликка номзодларнинг сайловолди дастурлари муддатидан олдин овоз бериш учун мўлжалланган жойларга тарқатилиши маълум қилинди.
 
Мулоқот чоғида, шунингдек, Жанубий Кореядаги бугунги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекциясининг тарқалиши хавфини олдини олиш бўйича ижтимоий масофани сақлаш, сайловга келувчиларнинг ниқоб тақишини назорат қилиш, сайлов участкасини шахсий ҳимоя ва дезинфексия воситалари билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
 
Маълумотнома ўрнида: Корея Республикасида Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш учун 17-сонли Сеул ҳамда 18-сонли Квангжу сайлов участкалари ташкил этилган. Бундан ташқари, аҳолига қулайлик яратиш, уларнинг ўз конститутсиявий ҳуқуқидан тўла фойдаланишини таъминлаш мақсадида Жанубий Кореянинг яна 14 та йирик шаҳарида муддатидан олдин овоз бериш нуқталари ташкил этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться