Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эрон Президентига мактуб

2017-05-21 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийни сайловлардаги ишончли ғалабаси ва Эрон Ислом Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади. 

Давлатимиз раҳбари мактубида сайловлар натижаси “Эрон халқининг Сиз олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатга нисбатан билдирган юксак ишончи намунаси”, - деб қайд этди.
 
Ўзбекистон Президенти томонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида ўзаро манфаатли шерикликни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилишга эришамиз, деб ишонч билдирди.
 
Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва давлатчилик фаолиятида янги зафарлар, дўст Эрон халқига тинчлик, фаровонлик ва бардавом равнақ тилади. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться