2017 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лижие билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 11-15 май кунлари Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи, мамлакатимиз делегациясининг “Бир макон, бир йўл” халқаро форумидаги иштироки якунларига юқори баҳо берилди.
Олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой музокаралари давлатлараро муносабатларнинг икки томонни қизиқтирган барча йўналишларида янги саҳифани очгани қайд этилди.
Учрашувда ХХР Раиси Си Цзинпин ва бошқа Хитой раҳбарлари билан Пекин шаҳрида ўтказилган музокаралар чоғида эришилган келишувларни босқичма-босқич амалга оширишнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги