Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Европа парламенти делегацияси билан учрашув

2017-05-22 | Сиёсат

2017 йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Европа парламенти депутатлари Юлий Винклар (Руминия вакили) ва Исмаил Эртугни (Германия вакили) қабул қилди. 

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Европарламент ўртасидаги мулоқотнинг, хусусан парламентлар даражасидаги алоқаларнинг ижобий динамикаси қайд этилди.
 
Европарламент депутатлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган давра суҳбатидаги иштироклари тўғрисида сўзлаб бердилар.
 
Учрашувда мамлакатимизда қабул қилинган 2017-2021 йилларда ривожланишнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ижро ҳокимияти органлари ва қонунларни тадбиқ этилиш устидан депутатлар назоратини мустаҳкамлаш соҳаларида Европа тажрибасини ўрганишдан Ўзбекистон манфаатдор эканлиги таъкидланди.
 
Музокараларда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим муаммолари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться