Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Туркманистон Элчиси билан учрашув

01.06.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркманистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шири Шириев билан учрашув бўлиб ўтди.

Чехия ТИВ делегацияси билан учрашув

01.06.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Чехия Республикаси ташқи ишлар вазирининг кичик ўринбосари Иван Янчарекни қабул қилди. 

Ҳамдардлик

01.06.2017СиёсатМанба: ЎзА

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти 
Муҳаммад Ашраф Ғани 
Жаноби Олийларига 

Ўзбекистон Президентига БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг мактуби

01.06.2017СиёсатМанба: ЎзА

Аввал хабар қилинганидек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн 2017 йил 10-12 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. 

Малайзия Элчиси билан учрашув

31.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Малайзия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дато Норъаини бинти Абд Ҳамид билан учрашув бўлиб ўтди.

Шри-Ланка Президентига ҳамдардлик мактуби

31.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси Президенти Майтхрипала Сирисенага мазкур мамлакатда юз берган кучли сув тошқинлари оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва бедарак йўқолгани муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этди.

Афғонистон Президентининг махсус вакили билан учрашув

31.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг МДҲ давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар билан учрашув бўлиб ўтди.

Хитой Элчиси билан учрашув

31.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лижие билан учрашув бўлиб ўтди

Россия Президентига мактуб

31.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Москва шаҳрида юз берган кучли табиий офат оқибатида инсонлар ҳалок бўлиши муносабати билан мактуб йўллади.

Инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш – энг муҳим ва долзарб вазифа

31.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

Тошкент шаҳрида 30 май куни видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда 2017 йилги Инвестиция дастурига киритилган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ҳудудларига ташрифлари давомида ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги ишларнинг ҳолатини танқидий таҳлил қилиш ва баҳолаш масалалари кўриб чиқилди. 

Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви тўғрисида

30.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 21-26 май кунлари Қирғизистоннинг Жалол-Обод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегацияларининг Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳлари учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегациясининг ШҲТ аъзо давлатлари маданият вазирлари йиғилишида иштирокига доир

30.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Махмуджон Муратов бошчилигидаги делегация Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлари маданият вазирларининг ўн тўртинчи йиғилишида иштирок этади.

Бўлажак Ўзбекистон-Чехия сиёсий маслаҳатлашувларига доир

30.05.2017СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 31 май куни Ўзбекистон-Чехия сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтади. Маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун Чехия Республикаси ташқи ишлар вазирининг кичик ўринбосари Иван Янчарек бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади.

2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида

30.05.2017Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида

30.05.2017Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисида

30.05.2017Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини лавозимидан озод этиш тўғрисида

30.05.2017Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш тўғрисида

30.05.2017Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини лавозимидан озод этиш тўғрисида

30.05.2017Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ҳар бир ҳужжат вақтида ва сифатли ижро этилиши шарт

30.05.2017СиёсатМанба: ЎзА

29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитой мамлакатларига ташрифлари давомида ҳамда Туркия раҳбари билан ўтказилган олий даражадаги учрашувлари якунлари бўйича имзоланган битимлар, шартномалар ва муайян соҳаларда ўзаро шерикликни ривожлантиришга доир лойиҳаларни амалга ошириш жараёнининг ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.