Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Италия террорни қоралайли ва тинчлик йўлидаги ҳамкорлик ташаббусини қўллаб-қувватлайди

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

“Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида ўтказилаётган халқаро конференцияда сўзлаган Италиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Альберто Пиери терроризмни кескин қоралашини билдирди. 

Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси ўз ишини давом эттиради

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Сўз БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Тадамити Ямамотога: – Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси муҳим аҳамиятга эга. Шундай бўлса-да, афғон диёрида тинчлик ўрнатиш бўйича қатор келишувлар ва учрашувлар ташкил этилганини эслаб ўтиш ўринли. Бироқ бу келишувларга барча томон бирдек амал қилиши керак. Ҳатто “Толибон” ҳаракати аъзолари ҳам. 

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ўринбосари А.Мирдад: Тошкент конференцияси тинчлик ва тараққиётга хизмат қилади

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро конференция фақат Афғонистонда тинчликни таъминлашгагина хизмат қилиб қолмайди. Балки, бутун дунёда диний экстремизм, терроризм билан курашда муҳим аҳамият касб этади.

“Толибон” вакилларини газ қувурларини қўриқлашга жалб этиш керак

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Аркадий Дубнов, Марказий Осиё бўйича эксперт: – Бугунги конферецияга Россиядан бир гуруҳ вакиллар келганмиз. Биз анжуман қандай натижа беради деган савол атрофида баҳс мунозаралар қиляпмиз. Бир гуруҳ дўстларимиз Тошкентда ўтаётган бу анжуман сал вақтлироқ ташкил этилди, Афғонистон ҳали бунга тайёр эмас демоқда. 

Туркманистон ҳам Ўзбекистон ва халқаро ҳамжамият ташаббусини қўллаб-қувватлади

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясида сўзга чиққан Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари В.Хаджиев Афғонистон билан турли соҳаларда, хусусан, электр энергияси, транспорт логистикаси, фан-таълим йўналишида яхши алоқалар ўрнатилгани ҳақида гапирди. 

Муҳаммад Жавед Чаудре: 2018 йил – Афғонистон муаммосини ҳал этиш йили бўлиши керак

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Покистонлик журналист Муҳаммад Жавед Чаудре ЎзА мухбирига Афғонистон бўйича Тошкент конференциясининг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди: – Афғонистондаги нотинчлик биринчи навбатда унга қўшни давлатларга тўғридан-тўғри салбий таъсир кўрсатади. Шу маънода биз Афғонистон бўйича расмий Тошкент ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз, – деди Муҳаммад Жавед Чаудре.

Афғонистонни гуллаб-яшнаши ҳаммамизнинг мақсадимиз

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Мубашар Жавед Акбар пойтахтимизда давом этаётган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этаётгани у учун шараф эканлиги ва бу анжуман уларга катта умид бераётганини алоҳида таъкидлади. 

Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири С.Аслов: террорчи кучларнинг Афғонистон ҳудудини ўзининг ғараз мақсадларини амалга оширишдаги плацдармга айлантиришларига йўл қўйиб бўлмайди

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси давом этади. Навбат Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири С.Асловга. 

Ўзбекистон ташаббуслари юзасидан Қозоғистон ўз позициясини билдирди

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида Қозоғистоннинг Ташқи ишлар вазири К.Абдураҳмонов бу ҳаракатлар мувозанатни сақлаш, барқарор тинчликка эришиш йўлида муҳим қадам эканини таъкидлади. Қозоғистон бу борадаги минтақада бўладиган ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.

Дунё хавфсизлиги ва тараққиётида янги босқич

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Афғонистон СЕО ва ХАИРМАН компаниясининг махсус вакили Саад Моҳсени.

Муҳаммад Жавад Зариф: Афғонистондаги нотинчликнинг асл сабаби бу ерда хорижий давлатлар ҳарбий кучларининг жойлаштирилгани ва бунга барҳам бериш керак

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Пойтахтимизда давом этаётган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида ўтказилаётган халқаро конференцияда сўзлаган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф қарийб қирқ йилдан бери давом этиб келаётган афғон уруши нафақат Афғонистон, балки қўшни давлатлар учун кўплаб муаммолар пайдо қилганини таъкидлади. 

“Биргаликдаги фаолиятимиз афғон халқига тинчлик олиб келади”

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Халқаро форумлар саройида Афғонистон бўйича юқори даражали Тошкент халқаро конференцияси доирасида Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ли Баодун Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича ўз қарашларини билдириб ўтди.

Томас Шэннон: Афғонистонда тинчликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон ташаббуси ғоят аҳамиятлидир

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясида АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннон сўзга чиқди.

Сергей Лавров: Тошкент конференцияси ўз вақтида амалга оширилган муҳим ташаббус

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Халқаро форумлар саройида Афғонистон бўйича юқори даражали Тошкент халқаро конференцияси давом этмоқда.

Мевлут Чавушўғлу: Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга оид ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Пойтахтимизда давом этаётган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида ўтказилаётган халқаро конференцияда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу сўзга чиқди.

Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Хаважа Муҳаммад Асиф сўзга чиқди

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

– Афғонистонда тинчликни таъминлашга катта масъулият билан ёндашаётган Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирамиз, – деди Хаважа Муҳаммад Асиф. – Бугун Ўзбекистоннинг минтақада дўстона алоқаларни мустаҳкамлаб, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этаётган саъй-ҳаракатлари жуда муҳимдир.

Тошкент халқаро конференциясида Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббони сўзга чиқди

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

“Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси ишчан руҳда давом этмоқда.

Федерика Могерини: Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши учун “Толибон” музокараларга ўзида куч топиши керак

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Пойтахтимизда очилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида ўтказилаётган халқаро конференцияда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини маъруза қилди.

БМТ Бош котиби Антониу Гуттерриш видеомурожаат йўллади

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтаётгани муносабати билан БМТ Бош котиби Антониу Гуттерриш видеомурожаат йўллади. Унда ушбу конференция Афғонистонда тинчликка эришишга хизмат қилиши қайд этилди.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини расмий Тошкент ташаббусини қўллаб-қувватлади

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

– Афғонистонда тинчликни таъминлаш минтақавий ҳамкорликни талаб қилади. Бу жараёнда Марказий Осиё ва унга қўшни мамлакатлар келишуви ғоят муҳим масаладир, – деди Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини. – Шу нуқтаи назардан Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Муҳаммад Ашраф Ғани ташаббуси Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Ва албатта, бу борадаги саъй ҳаракатларни Европа Иттифоқи ҳам қўллаб-қувватлайди.