Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркманистон ҳам Ўзбекистон ва халқаро ҳамжамият ташаббусини қўллаб-қувватлади
2018-03-27 | Сиёсат
Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясида сўзга чиққан Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари В.Хаджиев Афғонистон билан турли соҳаларда, хусусан, электр энергияси, транспорт логистикаси, фан-таълим йўналишида яхши алоқалар ўрнатилгани ҳақида гапирди.
В.Хаджиев Афғонистонда тинчликни таъминлаш учун дунё ҳамжамияти тайёр эканини, хусусан, Туркманистон ҳам бу эзгу ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
– Туркманистон томони бу йўлда барча имкониятларни ишга солишга тайёр, – деди вазир ўринбосари. – Айнан Тошкент конференциясида бугун узоқ кутилган келишувлар ва натижага эришамиз, деб ишонамиз.
Манба: ЎзА