Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири С.Аслов: террорчи кучларнинг Афғонистон ҳудудини ўзининг ғараз мақсадларини амалга оширишдаги плацдармга айлантиришларига йўл қўйиб бўлмайди

2018-03-27 | Сиёсат

Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси давом этади. Навбат Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири С.Асловга. 

Аввало, Афғонистон бўйича мулоқотни ташкил қилган биродар Ўзбекистон томонига ўз миннатдорлигимизмни билдиришга рухсат бергайсиз. Зеро, мазкур конференция қўшни ва жафокаш афғон халқи учун тинчлик, барқарорлик олиб келадиган минтақавий кучларимизни биргаликда фаоллаштиришга имкон беради. 
 
Бизнинг барчамиз, бир нарсани яхши тушунишимиз керак – минтақада барқарорликка эришишнинг муҳим шарти сифатида Афғонистонда тинчликка эришиш масаласи туради. Аммо кейинги вақтларда дунё ҳамжамияти унутиб қўймоқда: айрим сиёсий кучларнинг Афғонистонда юзага келган вазиятдан ўз мақсадлари йўлида фойдаланаётганлари ушбу давлатда вазиятни янада кескинлаштирмоқда. Бунинг оқибати сифатида ташкил топган ИШИД жангариларининг фаолиятини келтириш мумкин. Террорчи кучларнинг Афғонистон ҳудудини ўзининг ғараз мақсадларини амалга оширишдаги плацдармга айлантиришларига йўл қўйиб бўлмайди. 

Манба: ЎзА

Поделиться