Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Толибон” вакилларини газ қувурларини қўриқлашга жалб этиш керак

2018-03-27 | Сиёсат

Аркадий Дубнов, Марказий Осиё бўйича эксперт: – Бугунги конферецияга Россиядан бир гуруҳ вакиллар келганмиз. Биз анжуман қандай натижа беради деган савол атрофида баҳс мунозаралар қиляпмиз. Бир гуруҳ дўстларимиз Тошкентда ўтаётган бу анжуман сал вақтлироқ ташкил этилди, Афғонистон ҳали бунга тайёр эмас демоқда. 

Мен эса уларга қарши айтдимки, бундай ҳаракатлар қачон натижа беришини олдиндан билиб бўлмайди, лекин қайси биридир албатта самара бериши шубҳасиз. Барчамиз “Толибон” ҳаракатидан вакиллар келишини кутган эдик, лекин келишмади. Буни ҳам табиий ҳол сифатида қабул қилиш керак, чунки уларнинг ҳаракатлари ва йўналишлари кўп. Энг муҳими, ҳал қилувчи куч кимда экани ҳамон аниқлангани йўқ. 
 
Кўпчиликнинг хабари бор, Туркманистон газини Афғонистон орқали Ҳиндистонга ўтказиш борасидаги лойиҳа асосида қувурлар тармоғи барпо этилмоқда. Бунда “Толибон” ҳаракати вакиллари трассани қўриқлашга жалб этилса, ўртада келишувга эришиларди деган фикрдаман. Улар ўзларини манфаати учун ҳам тинчликни сақлашга ва уни таъминлашга мажбур бўларди. 
 
Айни вақтда Афғонистондаги муносабатлар Ўзбекистоннинг дипломатик маҳоратига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Агар ўзаро манфаатли ана шундай йўл топилса, ишонаманки конференция самарали ва тарихий бўлади. 
 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться