Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Биргаликдаги фаолиятимиз афғон халқига тинчлик олиб келади”

2018-03-27 | Сиёсат

Халқаро форумлар саройида Афғонистон бўйича юқори даражали Тошкент халқаро конференцияси доирасида Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ли Баодун Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича ўз қарашларини билдириб ўтди.

Афғонистон бизнинг умумий қўшнимиз. У ерда 40 йилдан бери беқарорлик ҳукмрон. Ҳарбий низолар, терроризм, наркотрафик жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган оғриқли нуқта бўлиб қолмоқда. 
 
Биз Афғонистонда тинчликка эришиш мақсадида афғон халқининг ўзи танлаган йўлни қўллаб-қувватлаш билан бирга, ўз салоҳиятини мустаҳкамлаши учун кўмак беришимиз керак. Афғонистонда барқарор ривожланиш учун унинг минтақада давлатлари билан интеграциялашувини таъминлашимиз, инфраструктурани ривожлантириш, табиий бойликларидан иқтисодий юксалиш йўлида самарали фойдаланишга қаратилган ҳамкорликни фаол олиб бориш муҳимдир. Афғонистоннинг сармоя, савдо, транспорт имкониятларини ошириш мақсадида қўшни давлатларнинг қўллаб-қувватлаши зарур. 
 
Биз Афғонистонда тинчлик ва иқтисодий тикланиш йўлидаги ҳамкорлигимизни "Бир макон, бир йўл" лойиҳаси, Афғонистон бўйича Истанбул жараёни ва бошқа ташаббуслар доирасида давом эттирамиз. Ўйлайманки, биргаликдаги фаолиятимиз афғон халқига тинчлик олиб келади.

Манба: ЎзА

Поделиться