Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Тошкент халқаро конференцияси ташаббускори Президент Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдираман. Бу конференция Афғонистон халқига катта умид бермоқда, деди Афғонистон Президенти.

Ёрдам қўли самимий бўлиши керак

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Давлатимиз раҳбари конференцияда “Ишончим комилки, ушбу конференциянинг ўтказилиши, амалий руҳдаги мулоқот ва мунозаралар, шунингдек, якуний Тошкент декларациясининг қабул қилиниши Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича амалий жиҳатдан ижобий натижаларга эришиш имконини беради ва тинчлик жараёнининг ўзига хос “йўл харитаси”га айланади”, дея алоҳида таъкидлади.

Қўшни мамлакат ривожи учун Ўзбекистон лойиҳаларни таклиф этади

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон 2002 йилдан буён Афғонистонга электр энергиясини етказиб бермоқда. Сурхон-Пули-Хумри янги электр тармоғининг ишга туширилиши билан Ўзбекистондан Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш ҳажми кескин ортади.

Шавкат Мирзиёев: Барча манфаатдор ташқи кучларнинг қуролли мухолифатдан Афғонистон ҳукумати билан музокаралар столига ўтиришини, қарама-қаршилик ва зўравонликка чек қўйишни қатъий ва бир овоздан талаб қилиши беқиёс аҳамият касб этади

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Пойтахтимизда очилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида ўтказилаётган халқаро конференцияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

Афғонистон–бизнинг дўстона ҳамкоримиз ва қўшнимиздир

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

– Афғонистон давлатини қуришда тўлақонли иштирок этиш учун кенг имкониятлар яратиш ғоят муҳимдир – деди Президентимиз Шавкат Мирзиёев. – Минтақавий даражада - аввало Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Туркия, Саудия Арабистони, бирлашган Араб Амирликлари, Қатар ва Марказий Осиё давлатларининг қўллаб-қувватлаши билан томонлар ўртасида мустаҳкам келишувни таъминлашга эришиш зарур.

Президент Шавкат Мирзиёев Афғонистон бўйича юқори даражали Тошкент конференциясида сўзга чиқди

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуидаги Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Тошкент халқаро конференцияси бошланди

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бошланди.

Президентимиз конференция ишида иштирок этиш учун Халқаро форумлар саройига ташриф буюрди

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Тошкентда “Европа Иттифоқи–Марказий Осиё” форматидаги учрашув бўлиб ўтди

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

«Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси доирасида пойтахтимизда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» форматида ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Филип Лупул, Канаданинг Афғонистондаги элчихонаси маслаҳатчиси: Тошкент халқаро конференцияси минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда ҳал қилувчи қадам

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

— Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Тошкент халқаро конференцияси ниҳоятда муҳим ва жуда долзарбдир. Маълумки, бундан олдин ҳам Афғонистонда тинчликни сақлаш масаласи бўйича қатор учрашувлар, тадбирлар ташкил этилган. Хусусан, Афғонистон ҳукумати ташаббуси билан бошланган Кобул жараёнида ҳам бу мавзу батафсил муҳокама этилган эди.

Тошкент халқаро конференциясида муҳим тарихий ва узоқ кутилган натижага эришилишига ишончимиз комил

27.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Халқаро ҳамжамият томонидан қизиқиш билан кузатиб борилаётган мазкур конференциянинг Тошкентда ўтиши замирида катта маъно бор. Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Ишонамизки, эртага бўлиб ўтадиган конференцияда муҳим тарихий ва узоқ кутилган ижобий ютуқларга эришилади.

Лотфуллоҳ Нажафизода, TOLOnews нашри директори (Афғонистон) ЎзА

Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар давлат вазири Мобашар Жавад Акбар: минтақада тинчликни таъминлашга қаратилган Ўзбекистон саъй-ҳаракатини қўллаб-қувватлаймиз

27.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Қайсики юртда тинчликка рахна солувчи кучлар майдонга чиқса, сиёсий тўқнашувлар бўлса тараққиётга путур етади, тинч аҳоли азият чекади. Шу боис барча тинчликпарвар мамлакатлар ташаббуси ғоят қадрлидир. Биз биродар мамлакатлар сифатида Ўзбекистоннинг минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлидаги барча ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Афғонистон Ислом Республикаси Президентини қабул қилди

26.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 март куни Кўксарой қароргоҳида "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан мамлакатимизга келган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанини қабул қилди.

Федерика Могерини Тошкентга келди

26.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди. 

Ўзбекистон Президенти АҚШ Давлат котиби ўринбосарини қабул қилди

26.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 март куни «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган АҚШнинг нуфузли делегацияси раҳбари, АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шэннонни қабул қилди.

Қатар Ташқи ишлар вазирлигининг низоларни ҳал қилишда терроризм ва воситачиликка қарши махсус вакили Мутлака бин Мажид ал-Қаҳтони Тошкентга келди

26.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Қатар Ташқи ишлар вазирлигининг низоларни ҳал қилишда терроризм ва воситачиликка қарши махсус вакили Мутлака бин Мажид ал-Қаҳтони «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди. 

Ҳамкорликдаги тизимли чора-тадбирлар тинчликка хизмат қилади

26.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Муҳаммет Энес Пўлат Туркия телерадиокомпаниясининг журналисти: – Ўзбекистон салоҳияти жуда юқори мамлакат. Унинг имкониятлари кенг. Шу билан бирга ташаббуслари ҳам жуда аҳамиятли. Бу унинг ички ва ташқи бозорда ўз ўрнига эга бўлиш учун олиб бораётган иқтисодий, сиёсий ислоҳотларида яққол кўриниб турибди. Қўни-қўшничилик муносабатларига жиддий ёндашуви бошқа давлатларга ўрнак бўлгулик даражада. Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ўрнатиш, мамлакатларнинг ўзаро савдо-иқтисодий ва инфратузилмавий муносабатларини тизимли йўлга қўйишдан кўплаб давлатлар бирдек манфаатдор. 

Покистон делегацияси Ўзбекистонга келди

26.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Хаважа Муҳаммад Асиф бошчилигидаги делегация Самарқандга келди. 

Афғонистондаги тинчлик Марказий Осиё давлатларини тўғридан-тўғри хавфсиз бозорга кириб бориши учун йўл очади

26.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Дипанжан Рой Чаудхури. Ҳиндистоннинг «The Economic Times» газетаси бош муҳаррир ўринбосари: Мен Ўзбекистонга биринчи марта олти ой аввал сайёҳлик йўналишида оилам билан келган эдим. Энди эса Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясида иштирок этиш учун келдим.