Мевлут Чавушўғлу: Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатишга оид ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз
Пойтахтимизда давом этаётган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида ўтказилаётган халқаро конференцияда Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу сўзга чиқди.
М.Чавушўғлу ўз сўзида Тошкент конференцияси Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришда муҳим ўрин тутишини қайд этди. Бу беқарорликка сабаб бўлаётган кучларнинг ўзаро ярашувига оид жараённи тезлаштиришга ёрдам беради.
Афғонистон муҳим трансчегаравий ҳудудда жойлашган. Бу мамлакат билан ҳамкорлик қилишдан Туркия ҳам манфаатдор. Айни пайтда маълум йўналишларда ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Афғонистонга қўшни давлатларнинг уни қўллаб-қувватлаши эса алоҳида эътиборга лойиқ.
Айниқса, бу жабҳага Ўзбекистон катта ҳисса қўшди. Ўзбекистонинг бу борадаги ташаббусларини олқишлаймиз ва бу борада биз ҳам барча зарур ёрдам кўрсатишга тайёрмиз.
Туркия Ўзбекистон билан ҳам Афғонистон билан ҳам ҳамкорликни давом эттиради.
Н.Абдураимова, ЎзА
Манба: ЎзА