Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ўринбосари А.Мирдад: Тошкент конференцияси тинчлик ва тараққиётга хизмат қилади

2018-03-27 | Сиёсат

Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро конференция фақат Афғонистонда тинчликни таъминлашгагина хизмат қилиб қолмайди. Балки, бутун дунёда диний экстремизм, терроризм билан курашда муҳим аҳамият касб этади.

Дунёда манфур иллатлар урчиб бораётган бугунги кунда, тинчлик – бебаҳо неъмат эканини яхши англаб турибмиз. Айниқса, гиёҳвандлик, одам савдоси, терроризм билан курашиш бугунги кун талабидир.
 
Тошкентдаги нуфузли халқаро минбардан туриб айтиш жоизки, бугун Эроннинг бошқа қўшни давлатларга, хусусан Яманга қурол-яроғ етказиб бераётгани ҳам ҳеч бир мезонга тўғри келмайди. Бу нафақат тинч аҳолига, балки яқин-йироқ давлатлар хавфсизлигига ҳам таҳдид ҳисобланади.
 
Ишонамизки, бугунги конференция яқин Шарқ ва минтақа давтларида бу каби муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Манба: ЎзА

Поделиться