Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Муҳаммад Жавад Зариф: Афғонистондаги нотинчликнинг асл сабаби бу ерда хорижий давлатлар ҳарбий кучларининг жойлаштирилгани ва бунга барҳам бериш керак

2018-03-27 | Сиёсат

Пойтахтимизда давом этаётган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида ўтказилаётган халқаро конференцияда сўзлаган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф қарийб қирқ йилдан бери давом этиб келаётган афғон уруши нафақат Афғонистон, балки қўшни давлатлар учун кўплаб муаммолар пайдо қилганини таъкидлади. 

Афғонистондаги нотинчликнинг асл сабаби бу ерда хорижий давлатлар ҳарбий кучларининг жойлаштирилгани эканига эътибор қаратди. Турли террористик ҳаракатлар ҳам бу беқарорликда роль ўйнамоқда. Буларнинг барчасига барҳам бериш, хорижий ҳарбийларни мамлакатдан чиқариш зарур. 
 
Ислом ниқобидаги терроризмга барҳам бериш учун мафкуравий хуружларга қарши туриш, диннинг асл моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадга мувофиқ. 
Терроризмни илдизи билан бутунлай йўқотиш учун ҳаракат қилишимиз зарур. Бу йўлда ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ўз самарасини беради. 

 

Н.Абдураимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться