Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Монголия Элчиси билан учрашув

2019-03-14 | Сиёсат

2019 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Монголия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Лувсан Баттулгуни (қароргоҳи Остона шаҳрида) қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, Вазир Элчини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унинг келгусидаги фаолиятига муваффақият тилади.

Суҳбат чоғида турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашилди.

Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам маслаҳатлашувларни саккиз йиллик танаффусдан сўнг давом эттиришга, турли жабҳалардаги, жумладан БМТ ва Монголия кузатувчи мақомига эга бўлган ШҲТ доирасидаги Ўзбекистон – Монголия алоқаларини фаоллаштиришга қизиқиш билдирилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилиш чоғида ўзаро маҳсулотларни етказиб бериш ҳажми ва номенклатурасини кенгайтириш учун томонларда мавжуд салоҳиятга эътибор қаратилди.

Учрашувда Ўзбекистонда Монголия фуқароларининг 30 кун муддатгача бўлган даврда мамлакатимизга ташриф буюришлари учун визасиз тартиби жорий қилинганлигидан келиб чиққан ҳолда туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться