Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Шри-Ланка Президентига таъзия билдирди

22.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шри-Ланкада юз берган портлашлар оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат Президенти Майтрипала Сирисенага ҳамдардлик билдирди.

Корея Республикаси Президентининг ташрифи якунланди

22.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин 18-21 апрель кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

Қозоғистон Президентига ҳамдардлик

22.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ҳамдардлик билдирди.

Самарқанд тарихи, аждодларимиз мероси Жанубий Корея Президентида катта таассурот қолдирди

22.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин Самарқанд шаҳрига келди.

Тошкент шаҳрида Корейс маданияти ва санъати уйи очилди

22.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Тошкент шаҳрида 20 апрель куни Корейс маданияти ва санъати уйининг тантанали очилиш маросими бўлди.

Ўзбек ва корейс халқлари дўстлиги намоён бўлди

19.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин рафиқалари билан бирга икки мамлакат санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси муносабатлари алоҳида стратегик шериклик мақомига кўтарилди

19.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Самарали музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Мун Чжэ Ин: Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги эрасига қадам қўймоқда

19.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин тор ва кенг доирада музокара ўтказди. 

Давлат ташрифининг асосий тадбирлари бошланди

19.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Мун Чжэ Ин Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди

19.04.2019СиёсатМанба: ЎзА

Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида бўлиб, Ўзбекистон – Корея ҳамкорлигида амалга оширилиши режалаштирилган телемедицина лойиҳаси тақдимоти билан танишди.

Украина Элчиси билан учрашув

19.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алишер Абдуалиев Украинанинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юрий Савченко билан учрашди.

Корея Республикаси Президенти Тошкентга келди

18.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин 18 апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Президент Мун Чжэ Ин: Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикасининг жадал яқинлашуви замирида дўстлик ва ишонч муносабатлари мужассам

18.04.2019СиёсатМанба: ЎзА

Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи арафасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА, «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарига интервью берди.

Ўзбекистон-Франция: ҳамкорлик ривожланмоқда

18.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 17 апрель куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг Франция Республикаси Европа ишлари ва ташқи ишлар вазири ҳузуридаги Давлат котиби Жан-Батист Лемуан бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон делегацияси Руминияда бўлиб ўтган халқаро конференцияда иштирок этди

18.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 15-16 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Руминияда бўлди. Руминия жорий йилнинг биринчи ярмида Европа Иттифоқига раислик қилмоқда.

Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Тожикистон музокаралари

17.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 11-17 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси демаркациясининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Франция Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби билан учрашув

17.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси, Франция Республикасининг Европа ва ташқи ишлар вазири ҳузуридаги Давлат котиби Жан-Батист Лемуан бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Озарбайжон билан консуллик маслаҳатлашувлари

17.04.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 12 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида консуллик соҳасида биринчи маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.