Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қозоғистон делегацияси билан учрашув
2019-03-15 | Сиёсат
2019 йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Тошкент халқаро аэропортида транзит билан бўлиб турган Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Женис Қасимбек бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари иккинчи маслаҳатлашув учрашуви ва тадбирда Қозоғистон делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги