Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Афғонистон Элчиси билан учрашув
2019-03-14 | Сиёсат
2019 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Афғонистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сайид Шаҳобуддин Тимурийни қабул қилди.
Учрашувда дўст Афғонистон Элчисининг самарали фаолияти қайд этилди ва икки томон муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси юксак баҳоланди.
2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича халқаро конференциянинг ва унинг якунлари бўйича Тошкент декларациясининг қабул қилиниши Ўзбекистон – Афғонистон ҳамкорлигининг муҳим натижаларидан бири бўлгани қайд этилди.
Вазир Ўзбекистоннинг Афғонистон билан томонларни қизиқтирган барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, афғон муаммосини ҳал қилиш ва муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Сайид Шаҳобуддин Тимурий ўз навбатида Ўзбекистондаги миссиясини муваффақиятли бажарилишида яратилган қулай шароитлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги