Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Эрон Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси билан учрашув

2019-03-14 | Сиёсат

2019 йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси, Евросиё Бош бошқармаси бошлиғи Ғуломрезо Боқерий билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари ҳамда минтақадаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашувда 2019 йилда Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ҳамда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш жадвали борасидаги таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, Мозори-Шариф – Ҳирот йўналишидаги трансафғон темир йўл линиясини қуриш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Эрон Элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться