Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нидерландия Элчиси билан учрашув

2019-03-13 | Сиёсат

2019 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нидерландия Қироллигининг Фавқулотда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Регина Вероника Мария Джонс-Босни қабул қилди.

Элчи мамлакатимизга келган Нидерландиянинг нуфузли 40 та энг йирик компаниялари делегациясига раҳбарлик қилмоқда. Делегация “Agro World-2019​” 14-кўргазмасида иштирок этади, шунингдек, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида «Ўзбекистон-Нидерландия» агробизнес форумларини ўтказади.

ТИВда бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон-Нидерландия алоқаларини, жумладан «Ўзбекистон-Европа Иттифоқи» шаклидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, 2018 йилда икки томонлама товар айланмаси ҳажмининг 60% дан кўпроққа ошиши, икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги фаол алоқалар ва инвестицион соҳадаги истиқболли лойиҳалар ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликни босқичма-босқич кенгайтириш учун улкан иқтисодий, саноат, технологик, интеллектуал салоҳият мавжудлигини тасдиқлайди.

Замонавий туристизм инфратузилмасини яратиш, таълим сифатини ошириш, зарур мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашдаги Голландия тажрибасини Ўзбекистонга жалб қилиш катта қизиқиш уйғотмоқда.

Учрашувда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи муаммолари ҳам кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться