Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Индонезия Элчиси билан учрашув
2019-03-13 | Сиёсат
2019 йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Индонезия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Сунарио Картадинатуни қабул қилди.
Элчи Вазирга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида сўнгги икки йилда Ўзбекистон – Индонезия мулоқоти янги босқичга кўтарилганлиги ва бунга икки давлат раҳбарларининг 2017 йилда Пекин шаҳридаги учрашувида замин яратилганлиги қайд этилди.
2018 йилда ўзаро савдо айланмаси 1,8 баробарга ўсди, Индонезиянинг етакчи иқтисодий тузилмалари Ўзбекистонда кимё соҳасидаги йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишга киришди, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш кластерларини яратишда, Самарқанд вилоятида меҳмонхонани таъмирлаш ишларида иштирок этмоқда. Шунингдек, бир давлатнинг фуқаролари иккинчисига ташриф буюрганда бир-бирлари учун 30 кун муддатгача бўлган даврга визалар бекор қилди.
Учрашувда икки томон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги