Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БАА Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув

2019-03-12 | Сиёсат

2019 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги Савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этиш учун расмий делегация таркибида Тошкент шаҳрига келган БАА Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Султон Муҳаммад аш-Шамисийни қабул қилди.

1 март куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг музокаралари давоми сифатида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида бўлажак икки томонлама учрашувларга тайёргарлик кўриш борасида фикр алмашилди.

Учрашувда БААнинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги раислиги бошланиши муносабати билан мазкур ташкилот доирасидаги ҳамда Афғонистонда тинчлик жараёнининг муҳим қисми бўлувчи йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдаги ўзаро алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться