Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Президенти Арманистон Бош вазирини қабул қилди

2019-10-11 | Сиёсат

МДҲнинг Ашхобод саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёв Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинянни қабул қилди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Ҳукуматлараро ва идоралараро даражада ўзаро алмашинувларни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Халқаро сиёсат ва кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликка доир долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться