Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациянинг МДҲ ТИВК мажлисида иштирок этди
2019-10-10 | МДҲ
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегацияси 2019 йилнинг 10 октябрь куни Ашхобод шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.
МДҲ иштирокчи мамлакатлари ТИВ раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар ҳамда халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Мажлисда ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг 11 октябрь кун Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган мажлисига тасдиқлатиш учун тақдим этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги