Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2019-10-16 | Сиёсат

2019 йилнинг 16 октябрь куни “Корея Республикаси - Марказий Осиё” 12-ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Нур-Султон шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва билан учрашди.

Вазирлар жорий йил 18-21 апрель кунлари Президент Мун Чже Иннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ва Президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралари доирасида эришилган кўп қиррали келишувларни бажаришнинг боришини кўриб чиқдилар.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ўсувчан аҳамияти мамнуният билан қайд этилди. 2019 йилнинг биринчи ярмида савдо айланмаси ҳажми 1,8 млрд. АҚШ долларини ташкил қилиб, бу ўтган йилнинг айни шу кўрсатгичидан 75% фоизга кўпроқ.

Учрашувда қўшма инвестиция ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш механизмлари, “электрон ҳукумат"ни жорий этиш, ахборот-коммуникация технологиялари, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги жабҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться