Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий Мажлис Сенати Раиси АҚШ Элчиси билан учрашди

2019-10-15 | Сиёсат

2019 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэл Розенблюм билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликни, шу жумладан Америка Қўшма Штатлари Конгресси Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Томонлар одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ тузилган Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг фаолияти тўғрисида қисқача маълумот берилди.

Мажбурий меҳнат хавфларига йўл қўймаслик ва бу борада халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда миллий қонунчиликни такомиллаштириш хусусида фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Поделиться