Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси “Корея Республикаси - Марказий Осиё” ҳамкорлик форумида иштирок этди

2019-10-17 | Сиёсат

2019 йилнинг 16 октябрь куни Нур-Султон шаҳрида (Қозоғистон) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация “Корея Республикаси - Марказий Осиё” 12-ҳамкорлик форумида иштирок этди.

Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Корея Республикаси ТИВ раҳбарлари кўп томонлама формат доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва кўп қиррали мулоқотнинг мазкур механизмини мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Форумда сўзлаган нутқида Ўзбекистон ТИВ раҳбари мазкур формат фаолиятига кўпроқ аниқлик берувчи ва барча иштирокчи давлатлар манфаатидан келиб чиққан ҳолда минтақа мамлакатлари иқтисодиёти ва саноат салоҳиятининг барқарор ўсишига хизмат қилувчи мақсадли лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш зарурлигини қайд этди.

Жанубий Кореянинг техник стандартлаш, сув ресурсларини бошқариш, АКТ-ўқитиш, стартап-лойиҳаларни ривожлантириш жабҳаларидаги инновацион ишланмаларини ўрганиш ва жорий этиш, ёшлар сиёсати ва гендер тенглик соҳаларида тажриба алмашиш Марказий Осиёнинг барча давлатлари учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари форум қатнашчиларига 4 октябрда Президент фармони билан тасдиқланган Ўзбекистоннинг 2019-2030 йилларда “яшил" иқтисодиётга ўтиш бўйича стратегиясининг мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумот берди ва шу нуқтайи назардан мамлакатимиз шерикларимизнинг ишлаб чиқаришга экологик тоза технологияларни жорий қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳаларидаги тажрибасини ўрганиш, мазкур йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканлигини эътироф этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться