Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш долзарб вазифа

2020-03-17 | Иқтисодиёт

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятига амалий кўмак бериб келинмоқда. Жумладан, тадбиркорлик субъектлари томонидан 2019 йилда 8 034 та қарорда белгиланган имтиёзлардан фойдаланилиб, 2 433 млрд.сўм хом ашё ва бутловчи қисмлар олиб кирилган бўлса, ҳозирги кунда тадбиркорлик субъектлари бажхона расмийлаштирувида бир кун муддатда халқаро аккредитация қилинган (ILAC ва IAF) идораларининг сертификатлари асосида амалга оширмоқдалар.

Бунинг натижасида тадбиркорнинг сарфланадиган 12 млрд.сўм маблағлари тежалиб,  бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш жараёнига қисқа муддатларда етказиб берилиши таъминланмоқда.

Ўтган давр мобайнида 265 та тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун 89 млрд.сўмлик, 498 турдаги ўлчаш воситалари соддалаштирилган тартибда олиб кирилди.

265 та тадбиркорлик субъектларининг 91 таси бўйича ўлчаш воситаларни сертификтлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, ҳозирда 174 та тадбиркорлик субъектларига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.

Шунингдек, корхоналар томонидан божхона омборхонасида сақлаш учун амалга оширилиши лозим бўлган 1,1 млрд.сўм тўловлар иқтисод қилинди.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться