Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Президент томонидан 8 июнь куни бизнес ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш бўйича қарор имзоланди
2020-06-10 | Иқтисодиёт
Ўзини ўзи банд қилганларга – 1 июлдан бошлаб кўпроқ имкониятлар
2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилади. Унга бир йўла 43 та йўналиш, асосан онлайн ва медиа хизматлар қўшилди. Янги рўйхат – бу ерда. Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда ўзини ўзи банд қилганлар уларга рухсат этилган 24 та фаолият тури жумласидан танлашлари мумкин. Ушбу рўйхатни кенгайтириш зарурати ҳақида давлатимиз раҳбари 22 апрелдаги йиғилишда таъкидлаб ўтганди.
Бундан ташқари, шунингдек 1 июлдан бошлаб:
Ўзини ўзи банд қилганларни масофадан рўйхатга олиш учун мўлжалланган, 1 июлга қадар ишлаб чиқиладиган мобиль иловада кенгайтирилган функционал бўлади. Унинг ёрдамида буюртмаларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш, ЭҲФларни тақдим қилиш, даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш, ўз товарларини (ишларини, хизматларини) реклама қилиш мумкин бўлади.
Интернет орқали хизматлар кўрсатувчи ёки ишлар бажарувчи ўзини ўзи банд қилганлар-фрилансерлар энди қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Давлатнинг бизнес билан ўзаро муносабатларида – камроқ бюрократия
Жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда юридик шахсларни қайта рўйхатдан ўтказиш катта миқдорларда солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда энди талаб этилмайди. Унинг ўрнига хабар бериш тартиби жорий этилади.
Якка тартибдаги тадбиркорлар учун иккита янгилик:
Оилавий корхоналарга – имтиёз
Оилавий корхоналар солиқ имтиёзига эга бўлишди. Энди улар қуйидаги шартларда айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50%га камайтирилган ставкада тўлашга ҳақли:
Ишларда “Бизнес навигатор” ёрдам беради
Бу бизнес юритишни осонлаштирадиган онлайн сервислардан фойдаланишга ёрдам берадиган ахборот тизимидир. Уни 2021 йилда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобига ишга тушириш кўзланмоқда. Буюртмачи - Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги.
Тизим туфайли бизнесмен қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси