Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

2020-09-16 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Низомиддинов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Соҳага доир вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари раҳбарлари иштирок этган йиғилишда Президент Ш.Мирзиёевнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги берилган топшириқлари ижросининг бориши таҳлилий муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўзга чиққан З.Низомиддинов ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш, соҳага бозор механизмларини, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш ҳамда кадрлар салоҳиятини янада ошириш муҳимлигини қайд этди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун озиқ-овқат хавфсизлиги ва ер муносабатлари соҳаларида бошқарув тизимини такомиллаштириш, янги илмий ва инновацион технологияларни кенг жорий этиш каби ишларни тизимли ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади. Бу борада Вазирлик олдида катта вазифаларни амалга ошириш зарурлиги билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 9 сентябрдаги “Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига янги вазифалар юклатилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Рўзметов Максуд Исмаилович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Ерлардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

М.Рўзметовгаер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилиш, тупроқ бонитировкасини ўтказиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг меъёрий қийматини аниқлаш, тупроқшунослик, геоботаникага оид тадқиқотларни амалга ошириш, органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини (Global G.A.P.) кенг жорий этиш вазифалари топширилди.

Ходжаев Саидкамол Саидкаримович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари - Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

С.Ходжаевга озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи корхоналар билан қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароитлар яратиш, озиқ-овқат саноатининг ривожланишига хусусий ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини жадаллаштириш, замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш каби вазифалар топширилди.

Мирзаев Шуҳрат Шахабутдинович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Молиявий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ш.Мирзаевга қишлоқ хўжалигида молиявий муносабатлар (кредитлаш, лизинг, субсидиялаш ва дотация бериш) тизимини соҳанинг ўзига хос ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда янада ривожлантириш, соҳада давлат-хусусий шериклик механизмларини такомиллаштириш, агробизнеснинг кластер моделини кенг жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш каби вазифалар топширилди.

Сулаймонов Ботиржон Абдушукурович Вазирнинг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш бўйича ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори этиб тайинланди.

Б.Сулаймоновга қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими стратегиясини амалга ошириш, ишлаб чиқариш, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ўртасида интеграцияни таъминлаш, республикада агрохизматлар ва қишлоқ хўжалигида ахборот-маслаҳат марказлари фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш, соҳага янги илмий ва инновацион ютуқларни, рақамли технологияларни жорий этиш каби вазифалар топширилди.

Йиғилишда соҳага доир бошқа тайинловлар ҳам амалга оширилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича мутасадди раҳбарларнинг фикрлари тингланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться