Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ар-Риёдда Ўзбекистоннинг Халқаро энергетика форумига аъзолигини тиклаш масалалари муҳокама қилинди

2020-09-15 | Иқтисодиёт

АР-РИЁД, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Халқаро энергетика форумининг (ХЭФ) янги тайинланган Бош котиби Жозеф Мак-Монигл билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ХЭФ дунёда энергетика истеъмол қилувчи ва ишлаб чиқарувчи давлатлар ўртасидаги мулоқотни таъминловчи халқаро ташкилот бўлиб, 2007 йилдан бери фаолият юритади. Унинг штаб-квартираси Саудия Арабистонининг Риёд шаҳрида жойлашган ва 70 мамлакат унга аъзо.

Суҳбат аввалида Жозеф Мак-Монигл Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллиги билан қутлади.

Мулоқотда таъкидланганидек, Ўзбекистон дунё энергетика бозорида муҳим давлатлардан бири. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати томонидан мамлакатда энергетика соҳасида амалга ошираётган йирик лойиҳалар дунё экспертлари эътирофига сазовор бўлмоқда.

Бош котиб мамлакатимизда илғор хорижий ҳамкорлар иштирокида қатор қайта тикланувчи энергия лойиҳалари амалга оширилаётганини, минтақада биринчи атом электростанцияси қурилишини, Саудия Арабистонининг “Acwa Power” компанияси томонидан энергия ишлаб чиқарувчи объектлар барпо этилишини юқори баҳолади.

Учрашувда Жозеф Мак-Монигл Ўзбекистоннинг ХЭФга аъзолигини тиклаш таклифини илгари сурди.

Бош котибнинг билдиришича, Ўзбекистоннинг ХЭФ фаолиятида қатнашиши мамлакатимизнинг глобал энергетика йўналишидаги мулоқотини фаоллаштириб, унинг салоҳиятини халқаро миқёсда кенгроқ танитишга имкон беради. Ўзбекистоннинг ХЭФ аъзолигига қайтиши ва 17- вазирлар йиғилишида қатнашиши илиқ қарши олиниши таъкидланди.

Унинг доирасида вазирлар ва раҳбарлар ўртасида иқтисодий ўсиш, барқарор энергетика бозорлари, энергия ташувлари ва пандемиядан кейинги ривожланиш масалалари бўйича фикр алмашишга имкон беради.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться