Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия делегацияси Олмалиқ кон-металлургия комбинатида бўлди

2020-09-17 | Иқтисодиёт

ТОШКЕНТ, 17 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мамлакатимизда бўлиб турган “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёти корпорацияси раиси Игорь Шувалов бошчилигидаги делегация аъзолари билан Олмалиқ кон-металлургия комбинатида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Корхона Ахборот хизмати хабарига кўра, меҳмонлар дастлаб комбинат бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов ва “SFI Management Group” компанияси кузатув кенгаши раиси Қобил Шодиев ҳамроҳлигида комбинат фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Россия делегацияси “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш жараёни ва мутахассислар томонидан олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Уларга амалга оширилаётган лойиҳа ҳақида, хусусан, мазкур кон қуввати ҳамда лойиҳани ишлаб чиқаришга татбиқ этиш бўйича жорий ҳолат тўғрисида сўзлаб берилди.

Шундан сўнг меҳмонлар улкан бунёдкорлик йўлга қўйилган 3-мис бойитиш фабрикаси қурилиши, 1-мис бойитиш фабрикасида жадал давом этаётган асосий қувватларни реконструкция қилиш ва барқарорлаштириш дастури доирасидаги ишлар, мис эритиш заводидаги аффинажланган олтин ва кумуш ишлаб чиқариш жараёни ҳақида ҳам батафсил маълумотга эга бўлди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться