Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саид Али Асад Ғилонийни қабул қилди.
Суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Бўлажак расмий учрашувлар жадвали ҳамда 2021 йил 15-16 июл кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияда Покистон томонининг иштирокига доир масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги