Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир ўринбосари Бухородаги транспорт тизими муаммоларини ўрганди

2021-06-04 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосари Раҳмонбек Усмонов Бухоро вилоятида бўлиб, Вобкент туманида қурилаётган автостанция билан танишди.

"Қурувчи Қўнғирот" МЧЖ томонидан барпо этилаётган ушбу лойиҳанинг қиймати 11 миллиард сўм бўлиб, автостанцияда қурилиш-монтаж ишлари қурувчи ташкилотнинг ўз маблағи ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Автостанция ишга туширилиши туман аҳолисига намунали хизмат кўрсатилиши билан бирга вилоят маркази ва шаҳарлараро қатновларни шу ернинг ўзидан амалга ошириш имкони яратилади.

Бу ерда олиб борилаётган қурилиш ишларининг бориши, автостанция ҳудудида йўловчилар учун яратиладиган шарт-шароитлар ўрганилди. Автостанция ишини янада ривожлантириш юзасидан таклиф ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Раҳмонбек Усмонов "Маҳаллабай" олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Шофиркон тумани Мингчинор маҳалла фуқаролар йиғини Янгибоғ қишлоғида бўлди.

Янгибоғ қишлоғи туман марказидан 12 км узоқликда жойлашган. Қишлоқда “Обод қишлоқ” Давлат дастурлари доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Маҳалла масъуллари билан ўтказилган учрашувда қишлоқ аҳолисига намунали ва сифатли транспорт хизмати кўрсатиш асосий вазифа этиб белгиланганлиги таъкидланди. Транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш бўйича бошқарма масъул ходимларига аниқ топшириқлар берилди. 

Навбатдаги манзил Шофиркон тумани аҳоли ва меҳмонларига узоқ йиллардан буён сифатли транспорт хизмати кўрсатиш билан шуғулланиб келаётган "60-сон автокорхона" масъулияти чекланган жамияти бўлди.

Корхона ҳисобида 20 дан ортиқ ўрта ва катта ҳажмли автобуслар мавжуд. Улар "Шофиркон-Бухоро" ва "Шофиркон-Тошкент" йўналишларида фаолият олиб бормоқда.

Вазир ўринбосари жамият масъул ходимлари билан бўлиб ўтган мулоқот давомида корхона фаолиятга оид маълумотларни тинглаб, уларни қийнаб келаётган муаммолар билан қизиқди. Корхона фаолиятини янада кенгайтириш бўйича ўзининг таклифларини билдирди.

Ташриф асносида тумандаги Хўжа Ориф Ревгарий зиёратгоҳи зиёрат қилиниб, Қуръон тиловат қилинди.

Шундан сўнг Ғиждувон туманидаги "Усмон Шер Шамшод" масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган логистика маркази фаолияти ўрганилди.

Ушбу жамият негизида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспортга чиқариш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида агрологистика ва мева-сабзавот кластери фаолиятини йўлга қўйиш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Қиймати 12 миллион АҚШ долларига тенг мазкур лойиҳа асосида маҳаллий аҳоли, ишсиз ёшларнинг 200 нафардан ортиғининг бандлиги таъминланади.

Бундан ташқари жамият балансида 33 та катта ҳажмли юк ташувчи рефрежераторлар ҳам мавжуд. Жамият автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишларда ташиш фаолияти билан шуғулланиб келади.

Вазир ўринбосари мазкур корхона фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Корхона олдида турган муаммолар билан қизиқди. Корхона фаолиятини янада ривожлантириш ва мавжуд муаммоларнинг ечими тўғрисида ўз таклифларини билдирди.

Манба: ЎзА

Поделиться