Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазирининг биринчи ўринбосари Маруфова Гулнора Маҳмудовна Бойсун туманининг “Сайроб” маҳалласида
2021-06-03 | Жамият
Куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Маруфова Гулнора Маҳмудовна Бойсун туманининг “Сайроб” маҳалласида бўлиб, “маҳаллабай” ишлар ҳолати билан яқиндан танишди.
Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла ходимларининг ўрни, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”даги фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳисобига уларни ушбу рўйхатдан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий ўрганилиб, вазир ўринбосари томонидан жиддий эьтирозлар, топшириқ ва тавсиялар билдирилди. Г.Маруфова томонидан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулнинг муҳим аҳамияти шунда эдики, мурожаатчиларнинг кўпчилиги муаммолари республика даражасида ҳал этилиши керак бўлган турли туманлардан келган фуқаролар бўлди.
Жумладан, фуқаро Бўриева Муқаддам, Олтинсой тумани, “Паҳлавон” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Қорабоев Баҳодир, Термиз тумани, “Қорахон” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Усанова Ойнахол, Ангор тумани, “Янгиобод” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Ашурова Мавлуда, Ангор тумани “Улуғбек” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Қурбонова Анорхол, Термиз шаҳар, “Намуна” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Нормўминова Фотималарнинг қийнаб келаётган муаммоларини ўрганиб, ҳал қилиш чоралари кўрилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги