Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича янги ўсиш нуқталари

2021-06-04 | Сиёсат

Душанбе шаҳрида илк бор “Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича янги ўсиш нуқталари” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференция Марказий Осиё халқаро институти ва Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази томонидан ташкил қилинди.

Марказий Осиё халқаро институти директори Анвар Носиров конференцияни кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига расмий ташрифи арафасида мазкур конференциянинг ўтказилиши алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Спикер мазкур анжуманнинг натижалари икки давлат раҳбарларининг ўзбек-тожик муносабатларини янада юқори сифат даражасига кўтариш борасидаги саъй-ҳаракатларига ҳамоҳанг бўлишига умид билдирди. 

А.Носировнинг фикрича, бу иккала Президентнинг сиёсий иродаси ва стратегик қарашлари туфайли юзага келган объектив воқеликдир. Икки давлат раҳбарлари халқларимизни неча минг йиллардан буён боғлаб келган азалий тарих, дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва ёрдам тамойилларига таянадилар.

2017 йилдан буён икки давлат ўртасида 5 та юқори даражадаги ташрифлар амалга оширилгани заро ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларга мисол бўла олади. Бундан ташқари, кўп қиррали форматлар доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари раҳбарларининг 7 та учрашуви бўлиб ўтди.

Мунтазам равишда телефон орқали суҳбатлар уюштирилмоқда. Фақат 2020 йилнинг ўзида 8 бора суҳбат ўтказилди.

Жорий йилда икки давлат Бош вазирларининг иккита учрашуви ўтказилди. Шу йил 15 майда Тошкентда Ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма йиғилиши муваффақиятли якунланди. У иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини белгилаш ва ишлаб чиқиш имконини берди.  

14 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Бош вазири ўртасида бўлиб ўтган учрашувда кўп қиррали амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, халқларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикчиликни янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда икки томонлама муносабатларнинг кенг спектри бўйича ўзаро турли даражадаги делегациялар билан алмашинув фаоллашди (парламент делегациялари ташрифлари, вилоятлар раҳбарларининг алоқалари). БМТ, МДҲ, ШҲТ ва шу каби халқаро ташкилотларда фаол ҳамкорлик амалга оширилмоқда.

Шунингдек, мамлакатларимиз Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари доирасида ҳам самарали ҳамкорлик қилмоқда.

Баъзи йўналишлар бўйича атиги 5-6 йил аввал тасаввурга сиғмайдиган муваффақиятларга эришилгани таъкидланди. Буларнинг барчасига юқори даражадаги ишончли сиёсий мулоқотлар туфайли эришилди. 

Конструктив сиёсатнинг амалга оширилиши ва давлатларимиз раҳбарларининг жадал ўзаро ҳаракатлари туфайли мамлакатларимиз ўртасида чегаралар, виза масалалари, сув ва энергетика ва яна кўплаб соҳалардаги эришиб бўлмас ва нозик масалалар бўйича нисбатан қисқа фурсатда ижобий ечимга келинди.

Бу биз учун, агар сиёсий ирода бўлса, ечиб бўлмайдиган муаммонинг ўзи йўқлигини яна бир бор намоён этди. Бошқача айтганда, муаммодан қочиш эмас, уни ҳал қилиш лозим.

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари томонидан иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича мақбул шароитлар яратиш соҳасида чора-тадбирлар кўрилаётганига эътибор қаратилди.

Айтилганларга қўшимча қилиб, А.Носиров ўзаро савдо соҳасидаги ўсиш динамикасини қайд этди. Кейинги тўрт йил мобайнида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айланмаси 5 баробардан зиёд ортди. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ чеклов чораларига қарамай, 2020 йилда ўзаро савдо хажми 500 миллион доллардан ошди ёки ўсиш 4,5 фоиздан ортиқ бўлди.  

Ижобий омил сифатида икки мамлакат ўртасидаги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ривожланаётган саноат кооперациясига эътибор қаратилди ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозимлиги таъкидланди.

Мамлакатларимиз раҳбарларининг кутилаётган музокаралари натижалари бўйича саноат, транспорт, энергетика, сув ва қишлоқ хўжалиги ҳамда иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш таъминланади.

Бунга, шунингдек, устав фонди 50 миллион доллар бўлган янги ташкил этилаётган Ўзбек-Тожик инвестиция компанияси ҳам кўмак беради.

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Туризм соҳасидаги катта салоҳият қайд этилди ва “Ипак йўли” туристик брендини ҳамкорликда ривожлантириш, шунингдек, зиёрат туризми, экологик, тоғ туризми ва туризмнинг бошқа истиқболли йўналишлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди.

Мамлакатларимиз ҳақидаги объектив ахборотни илгари суриш ва икки биродар давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада фаол ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг таҳлилий институтлари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш таклиф этилди.

Мухтасар айтганда, А.Носиров Ўзбекистон Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа барча давлатлари билан узоқ муддатли дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шерикчилик муносабатларини ўрнатишга қатъий бел боғлаганини таъкидлади. 

Манба: ЎзА

Поделиться