Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Душанбеда Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларини мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди

2021-06-07 | Иқтисодиёт

Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири С.Муҳриддин билан учрашди.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни чуқурлаштиришнинг истиқболлари кўриб чиқилди. Томонлар кутилаётган олий даражадаги ташриф чоғида имзоланиши режалаштирилган икки томонлама ҳужжатлар ва ҳукуматлараро битимларни ишлаб чиқишнинг боришини муҳокама қилдилар. Шунингдек, улар тадбир кун тартибидаги барча йўналишлар борасида келишувларга эришиш ҳамда барча масалалар юзасидан якдил фикрга келиш учун бор бўлган имкониятларни сафарбар этишга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.

Икки томонлама муносабатларда савдо-иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш ва саноат кооперациясини кенгайтириш масалалари умумий устуворликка эга эканлиги айтиб ўтилди. Шу муносабат билан икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг биринчи даражали вазифалари ҳамда ўзбек ва тожик бизнес жамоалари вакиллари ўртасида бевосита алоқаларни йўлга қўйиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Ўзаро манфаатли қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича келишувларни назарда тутган ҳолда олий даражадаги ташриф кун тартибини амалий мазмун билан тўлдиришга оид навбатдаги тадбирлар белгиланди.

Маданий-гуманитар соҳада фаол ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди. Хусусан, маданият, санъат, фан арбоблари, шунингдек, икки мамлакат ёшларининг Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларига ўзаро сафарларини ташкил этишга келишиб олинди. Икки давлатнинг Тошкент, Самарқанд, Термиз, Душанбе, Хўжанд, Пенжикент ва бошқа йирик шаҳарлари ўртасида автобус қатновини қайта тиклаш истиқболлари муҳокама қилинди. “Ипак йўли” сайёҳлик брендини илгари суриш ва “зиёрат – туризм”ни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича биргаликда иш олиб бориш тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, томонлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар. Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳокама этилган ҳамкорлик йўналишлари доирасида навбатдаги тадбирларни белгилаб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться