Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миллий маданий марказлар қўллаб-қувватланди

2021-06-04 | Маданият

Миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтириш Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида устувор вазифа этиб белгиланган.

Бугунги кунда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мамлакатимизда фаолият юритаётган жами 150 та миллий маданий марказ, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги ватандошларнинг 38 та жамияти билан ҳамкорлик қилмоқда.

Қўмита томонидан Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Қўмита ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Миллий маданий марказлар фаолиятини амалга оширишда ташкилий ва методик ёрдам кўрсатишга бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти ва ходимлари, Республика миллий маданий марказлар раислари ҳамда фаоллари иштирок этди.

Қўмита раиси Рустамбек Қурбонов миллий маданий марказларнинг асосий вазифаси мамлакат суверенитетини мустаҳкамлаш, давлатнинг ҳудудий яхлитлигини таъминлаш мақсадларига эришишдек олийжаноб ғоя атрофида миллатларни бирлаштириш орқали Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшишдан иборатлигини қайд этди. 

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўнгги йилларда мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўпмиллатли оила туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини, ушбу тадбир ҳам айни эътиборнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидлади.

Шундан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан миллий маданий марказлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 23 та миллий маданий марказга ноутбук, принтер, миллий чолғу асбоблари ва миллий либослар топширилди.

Тадбирда сўз олган миллий маданий марказлар раҳбарлари эътироф учун миннатдорлик билдириб, ўз таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтимизда ҳар бир миллат миллий таомлари тайёрланадиган алоҳида кўчалар ташкил қилиш режалаштирилганлиги, ушбу лойиҳа миллий маданий марказлар билан ҳамкорликда амалга оширилишини қайд этди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

Манба: ЎзА

Поделиться