Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ОТБ – Ўзбекистон: узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш йўлида

2021-10-04 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ҳамда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вице-президенти Шиксин Чен ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида амалга оширилаётган ва ишлаб чиқилаётган лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

ОТБ Ўзбекистонда инфратузилмавий лойиҳаларини амалга ошириш жараёнига молиялаштиришнинг янги воситаларини жорий этишга ва хусусий инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиши тўғрисида келишувга эришилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим, қаттиқ чиқиндиларни бошқариш ҳамда уй-жой ва коммунал хизматлар каби бошқа устувор соҳаларга қайта тикланадиган энергия манбалари соҳасида давлат-хусусий ҳамкорлик механизмларини жорий этишнинг муваффақиятли тажрибасини ёйиш юзасидан ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш агентлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ОТБ томонидан мазкур тузилмалар фаолиятига грант, техник ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

ОТБ раҳбарияти БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини “экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияси доирасида Оролбўйида экологик ва иқлим лойиҳаларини амалга ошириш учун молиялаштиришни жалб этиш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида муҳокама этилган ҳамкорлик йўналишлари доирасида белгиланган вазифаларни ҳал этиш юзасидан навбатдаги тадбирлар белгиланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться