Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти билан вебинар ўтказилди

2021-09-29 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) ўртасида тузилган ҳамкорлик тўғрисида битим доирасида Япониянинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун навбатдаги вебинар ўтказилди.

Тадбирда JETROга аъзо бўлган япон ташкилотлари, корхона ва компанияларининг 50 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

Вебинар мамлакатимизда бизнес юритиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳамда тармоқлар ва минтақаларнинг инвестициявий жозибадорлигининг асосий омилларини кенг ёритиш мақсадида ташкил этилди.

Вебинар доирасида Бухоро ва Навоий вилоятларида, хусусан "Навоий" ЭИЗда амалга оширилган муваффақиятли мисоллар атрофлича кўриб чиқилди.

Ушбу ҳудудларда бизнес юритишнинг афзалликлари ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг шарт-шароитлари, тақдим этилаётган солиқ имтиёзлари ва бўлажак япон инвесторлари учун яратилаётган бошқа имкониятларни очиб берувчи тақдимотлар ўтказилди.

Япония томонидан JETROнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Д.Такахаши тақдимот билан иштирок этиб, Япония бизнеси нуқтаи назаридан Ўзбекистон бозорининг ўзига хос хусусиятлари ва ушбу ҳудудларга сармоя киритишда Япония бизнесини қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Вебинар якунида ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболларини ҳамда аниқ инвестициявий лойиҳаларни батафсил муҳокама қилиш мақсадида JETRO вакиллари бошчилигидаги Япония ташкилотлари ва компаниялари раҳбарларидан иборат бўлган делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишилди.

Маълумот учун: 2021 йилнинг 20 май ва 29 июнь кунлари JETRO билан ҳамкорликда Япония ишбилармон доираларининг Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги якка тартибдаги корхоналар мисолида Ўзбекистоннинг инвестициявий муҳити билан кенг танишишига бағишланган вебинарлар ўтказилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться