Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

​"JIJI Press" Япония фуқаролари учун визасиз тартиб ҳақида​

2018-02-26 | Иқтисодиёт

Япониянинг "JIJI Press" ахборот агентлиги нашрларида 22 февраль куни журналист Кеисукэ Мацуо қаламига мансуб «Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида брифинг: Япония фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз тартиб жорий қилинди» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

«JIJI Press» ахборот агентлиги мустақил ахборот агентлик сифатида 1945 йилда ташкил этилган, фаолиятининг асосий йўналишлари Япония ва дунёда рўй бераётган воқеаларни ёритиш, мамлакатнинг етакчи марказий ва ҳудудий газеталари, телекомпаниялари, шунингдек, Reuters, Associated Press ва бошқа хорижий оммавий ахборот воситалари учун материаллар тўплаш, тайёрлаш ва тарқатишдан иборат. 

Мақола аввалида 22 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонасида брифинг ўтказилгани хабар қилинган. Тадбир Ўзбекистонда Япония фуқаролари учун визасиз тартиб жорий қилинганига бағишланган. Унда Япония ижтимоий-сиёсий ва ишбилармон доиралари, етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган. 

Агентлик Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фозиловнинг Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги салоҳиятини комплекс тарзда ривожлантиришга қаратилган кенг миқёсли чора-тадбирлар кўрилаётгани ҳақидаги сўзларини келтирган. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига мувофиқ 10 февралдан Япония фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз тартиб жорий қилингани Ўзбекистонга келувчи япониялик сайёҳлар оқимини янада оширишга хизмат қилади. 

Мақолада таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг буддизм даврига доир қадим шаҳарлари қолдиқларида ўтказилган археологик қазишмалар давомида топилган осори-атиқалар ҳамда Япониядаги "Сёсоин" музейида сақланаётган буюмларнинг ўхшашлиги Самарқанд ва Нара шаҳарлари ўртасида азал-азалдан яқин алоқалар мавжуд бўлганидан далолат беради. Шу маънода, Японияда фаолият юритаётган сайёҳлик компанияларига Ўзбекистонга саёҳатни буддизм бўйича саёҳатнинг янги йўналиши сифатида қараш таклиф этилди. 

Брифинг иштирокчилари, деб давом этади муаллиф, Ўзбекистон Президентининг "Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, сайёҳлар жамоат жойлари, бино ва иншоотларни эркин фото ва видеосуратга олиши мумкинлиги, бундан ташқари, 2018 йилдан барча сайёҳларнинг эътиборини тортаётган Тошкент метроси бекатларида суратга туширишга доир тақиқ бекор қилиниши тўғрисида хабардор этилди.​

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться